Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
МОЛ-МУЛКЛАРГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШ.
КЎЧМА МОЛЛАР
1. Кимки қўлни кесиш шартларига тўғри келмайдиган ўғирликни содир этса, масалан, хирмондан бошқа жойдан олса ёки байтулмолдан олса, дарра ва бир ойдан беш йилгача қамоқ жазосини олади.
2. Кимки ўғирлик мақсадида уйга кирса, ўғирлик қилган-қилмаганидан, кечаси ё кундузи кирганидан, синдириб бузган ё бузмаганидан қатъий назар, уч ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади.
3. Босқинчилик, талон-торож ёки ўзлаштириш жиноятларини содир этганлар олти ойдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинадилар. Зўравонлик ишлатилса, жазо янада оғирлашади.
4. Кимки билиб туриб ўғирланган, босиб, тортиб, ўзлаштириб олинган молни сотиб олса, уч ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади, мол эгасига қайтарилади, бузган бўлса тўлайди, ишлатиладиган мол бўлса, унда қанча турган бўлса, ўшанчалик хизмат ҳақини беради. Ўғрига, босқинчига, ўзлаштирувчига билиб туриб бошпана берган одам ҳам шу жазони олади.
5. Кимки билиб туриб шеригига сақлаб бериш ёки яшириш каби мақсадларда ўғирланган, тортиб, босиб, ўзлаштириб олинган молни яширишга берса, олти ойдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
6. Кимки бировнинг молини қасддан бузса ёки қасддан зарар етказса, дарра ва уч йилгача қамоқ жазосини олади.
7. Кимки бировнинг нарсасини олиб қўйса, икки йилгача қамоқ жазосини олади. Зўравонлик қилса ёки қўрқитса, жазоси янада оғирлашади.
8. Кимки бировнинг нарсасини ноҳақ, унга зарар қиладиган тарзда ишлатса, мақсади уни ўзлаштириб олиш бўлмаса, олти ойгача қамалади ва қози белгилаган миқдорда товон тўлайди.
9. Кимки бир молни озиқ-овқат ёки бошқа нарса бўлишидан қатъий назар монополия қилиб олса, дарра ва уч йилгача бўлган қамоқ жазосини олади. Молни сотувга чиқаришга мажбур қилинади.
10. Кимки билиб туриб ноҳақ битим орқали бир молга эга бўлиб олса, дарра ва уч ойгача қамоқ жазосини олади, битим эса бекор қилинади.
11. Гаров, савдо, ижара ва ширкатдаги ҳар бир ношаръий битим учун олти ойгача қамоқ жазосини олади.
206-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|